Мавсумга шайлик доимий назоратда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Куз фаслининг ярми ортда қолди. Остонадан эса қиш нафаси келмоқда. Шу боис Андижон вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни кун мавзусига айланган. Гарчи, асосий ишлар якунига етган бўлсада, назорат тадбирлари давом этмоқда.
— Ёғин-сочинли кунлар яқинлашгани сари электр энергияси ва табиий газга бўлган эҳтиёж ортаверади, — дейди вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жавоҳир Худойбердиев. — Бу эса айрим ҳолларда кичик талафотларга сабаб бўлади. Шу боис ҳар куни ҳушёр бўлишимиз керак. Айниқса, кўп қаватли уйларда аҳоли учун қулай шароит яратиш керак. Боиси, уларда ҳовли жойда яшовчи ҳамюртларимизга нисбатан имконият чекланган. Шунинг учун вилоятдаги 12 та кичик даҳаларда жойлашган 2 минг 36 та кўп қаватли уйларнинг 58 минг 643 та хонадонидаги шароитлар ўрганилиб, муаммолар ўз вақтида бартараф этилди. Бунинг учун бошқарув сервис компаниялари томонидан 308 млрд. сўмлик лойиҳа ишлари амалга оширилди.
Мавсумга тайёргарлик жараёнида барча масъул идоралар вакиллари фаол иштирок этди. Натижада табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизмати, йўл, транспорт, тиббиёт билан боғлиқ масалалар ижобий ҳал қилинди. Кўп қаватли уйлар ҳудудида болалар ўйингоҳлари ва спорт майдонларини ташкил этиш, турар-жойларни таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджетдан 2,1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Бир сўз билан айтганда, вилоятда мавсумга пухта тайёргарлик кўрилди.








Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг