Марсда юзлаб қора «ўргимчаклар» топилди

11:45 28 Апрель 2024 Дунё
594 0

Фото: ЕКА

Марс сайёраси юзасида «ўргимчаклар»га ўхшаш шакллар топилди. Қизил сайёра суратлари Европа космик агентлиги (ЕКА) томонидан тақдим этилди.

Бу ҳодиса Марснинг жанубий қутбидаги «Инклар шаҳри» деб номланувчи ҳудудда кузатилган. Суратларда юзлаб қора доғлар кўрсатилган, уларда ҳар томонга чўзилган майда юпқа чизиқлар акс этган. Қайд этилишича, бу шакллар Марсдаги мавсумий ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлади.

«Ушбу юпқа қора чизиқлар баҳорги қуёш нури қиш ойларида тўпланган карбонат ангидрид қатламларига тушганда пайдо бўлади», деб тушунтирди мутахассислар.

Бу қуруқ музнинг пастки қатламларининг газга айланишига олиб келади. У тўпланиб, устки музни ёриб ўтади ва қаттиқ юзада қуюқ чанг ҳосил қилади. Айнан шу чанг сайёра юзасига жойлашиб, ўргимчакка ўхшаш нақшни акс эттиради. Қора доғларнинг диаметри 45 метрдан бир километргача етади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?