Марказий банкнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди

13:15 29 Апрель 2022 Иқтисодиёт
1218 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Сенатнинг 29 апрель куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Марказий банкнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Ҳисобот йилида Марказий банк томонидан асосий эътибор пул-кредит сиёсати инструментларини инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш учун йўналтириш ҳамда банк тизимидаги хатарларни олдиндан аниқлаш ва уларни юмшатиш чораларини кўриб бориш, шунингдек, мамлакатда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Хусусан, инфляция даражасининг йил якунига қадар 10 фоизлик прогноз кўрсаткичига эришиш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси ҳисобот йили давомида йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолинган.

Банклар ва тўлов тизимларининг барқарор ҳамда ишончли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тижорат банкларига зарур молиявий ресурслар тақдим этилган. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига 166,7 трлн сўм ёки 2020 йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп кредитлар йўналтирилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Кичик тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун 436 мингдан ортиқ лойиҳага жами 59,6 трлн сўм кредит маблағлари ажратилган.

Шу билан бирга, сенаторлар томонидан нархлар барқарорлигини таъминлашда пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш ва такомиллаштириш ҳамда банк тизими барқарорлигини ва тўловлар узлуксизлигини таъминлаш борасида қатор таклифлар билдирилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мажлисда инфляцияга номонетар омиллар таъсирини пасайтириш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир омилнинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш ва ҳукуматга таклифлар киритиб бориш зарурлиги қайд этилди.

Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер