Марказий банк: банк хизматларини кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этмаслик ҳолатлари мавжуд

Фото: kommersant.uz
Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили айрим банклар томонидан мижозларга банк хизматларини кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этмаслик ҳолатлари мавжудлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда МБ маълум қилди.
Масалан, Ипотека-банк билан фуқаро Д.Н. ўртасида 2018 йилда уй-жой сотиб олиш мақсадида кредит шартномаси тузилган бўлиб, ушбу ипотека кредити қарз олувчига йиллик 9 (тўққиз) фоиз ставка билан ажратилган. Бироқ Ипотека-банк кредит шартномаси шартларига амал қилмасдан, қарз олувчига кредитдан фойдаланганлиги учун йиллик 16 (ўн олти) фоиз ставкасида фоиз ҳисоблаган.
Бундан ташқари, Агробанк томонидан фуқаро А.О.га тегишли бўлган банк картаси орқали операциялар амалга оширилиши асоссиз равишда тўхтатиб қўйилган ва ушбу факт ҳақида фуқарога ҳабар берилмаган.
Марказий банк томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган банкларга нисбатан ҳам жавобгарлик чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, банк хизматлари кўрсатишда йўл қўйилган қоидабузарликлар учун Ипотека-банк ва Агробанкдан Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 57-моддасига мувофиқ жарима ундирилди.
"Банк хизматлари истеъмолчилари ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари банклар томонидан бузилган тақдирда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона «Ишонч телефони» орқали мурожаат этишлари мумкинлиги билдирилади" дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг