Марҳаматда янги поликлиника иш бошлади
Саминжон ҲУСАНОВ/“Халқ сўзи”. Марҳамат туманидаги “Полвонтош” шаҳарчаси поликлиникаси мутлақо янги қиёфа ва шароитда қайта иш бошлади. Бунинг учун 2 млрд. 400 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
— Поликлиникамиз 1949 йилда қурилган бўлиб, бугунги кун талабига мутлақо жавоб бера олмай қолган эди, — дейди меҳнат фахрийси Абдураҳмон Исоқов. — Уни таъмирлаш учун “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз тўплаб, ғолиб бўлдик. Таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, республика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги жиҳозлар ажратилди. Натижада тиббиёт ходимлари замонавий бинога, аҳоли эса барча шароитга эга бўлган тиббий хизматга эга бўлди.
46 нафар тиббиёт ходимлари билан 16 минг нафар аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келаётган ушбу поликлиника полвонтошликларнинг ҳамжиҳатлиги ифодаси сифатида ҳам шаҳарчага файз бериб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг