Мард аскарга совға
Фото: Аҳмад Тўра
Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида «Мард аскарга совға» туркумида чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. Унда Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ҳарбий хизматчилар ва курсантлар қатнашди.
Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа мамлакатимиз маънавий ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Китоблар тез орада барча ҳарбий қисмлар, округлар, ҳарбий таълим муассасаларига етказилиши қайд этилди.

«Мард аскарга совға» туркумидаги китоблар ихчам ва кўркам дизайнга эга бўлиб, ҳарбий хизматчилар, аскарлар, ҳар қандай киши доим ёнида олиб юриши мумкин. Туркумда бу йил 7 та китоб нашр этилган. Уларда ўзбек адабиёти вакилларининг шеър ва ҳикоялари, достонлари ўрин олган. Мазкур асарларда ватанпарварлик, мардлик, жасорат, бурчга садоқат, инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш ғоялари устувор экани, уларнинг аҳамиятини янада оширади.

Тақдимотда она юртни, истиқлолимизни, бугунги тинч ва фаровон кунларимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Мазкур адабий-маърифий тадбир видеоконференцалоқа тизими орқали Мудофаа вазирлигининг тегишли ҳарбий округлари хизматчиларига ҳам онлайн намойиш қилинди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг