«Манчестер Сити»нинг мағлубиятсиз серияси якунланди
Кеча, 26 октябр куни Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган ўйинлар якунга етди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби Бирмингем шаҳрида «Астон Вилла» меҳмони бўлди.
Учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Учрашувда киритилган ягона голга 19-дақиқада Матти Кэш муаллифлик қилди. Шу тариқа «шаҳарликлар»нинг 9 та ўйин давом этган мағлубиятсиз серияси якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов жароҳати туфайли ушбу ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Футболчи кейинги турдан майдонга қайтиши кутилмоқда.
«Sofascore» портали ўйиндан сўнг, гол муаллифи Матти Кэшни ўйин қаҳрамони деб топди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 8,4 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» кейинги ўйинини Англия Лига кубогида 30 октябр куни «Свонси Сити» жамоасига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг