«Манчестер Сити»дан ғалаба, «Ливерпуль»дан 5 та гол
28 февраль куни Англия Премьер лигасининг 28-туридан ўрин олган баҳслар старт олди.
Дастлабки учрашувда «Вулверхэмптон» ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилди.
Кутилмаган натижа қайд этилди — 2:0. Голларга Жоау Гомеш ва Родриго Гомеш муаллифлик қилди.
Турнир жадвалининг ўрта поғонасидаги «Борнмут» ва «Сандерленд» ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Голларга Эванилсон ҳамда Элиезер Майенда муаллифлик қилди.
«Брентфорд» сафарда «Бернли» устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар: Миккел Дамсгор (2), Игор Тиаго ва Кевин Шаде. «Бернли» сафида Жайдон Энтони ва Зиан Флемминг гол урди. Яна бир гол автогол сифатида Мишель Кайоде номига ёзилди.
«Ньюкасл» ўз майдонида «Эвертон»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Меҳмонлар сафида Бето, Жаррад Брантвейт ва Тьерно Барри гол урди. Мезбонлардан Жейкоб Рэмзи ва Жейкоб Мёрфи ажралиб турди.
Сўнгги 7 ўйиннинг 6 тасида ғалаба қозонган «Ливерпуль» бу турда 5 та гол урди. «Вест Хэм»га қарши баҳс 5:2 ҳисобида якунланди. Голлар: Юго Экитике, Виржил ван Дейк, Алексис Мак Аллистер ва Коди Гакпо. Яна бир гол автогол бўлди (Аксель Дисаси). «Вест Хэм»дан Валентин Кастельянос ва Томаш Соучек гол киритди.
«Манчестер Сити» сафарда «Лидс Юнайтед»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона голга Антуан Семено муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйин қайдномасидан ўрин олди, аммо майдонга туширилмади.
Маълумот учун, бугун ҳам 28-тур ўйинлари давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг