«Манчестер Сити» марказий ўйинда дуранг ўйнади
Кеча, 1 февраль куни Англия Премьер лигасининг 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги марказий баҳсда «Манчестер Сити» сафарида «Тоттенҳэм» жамоаси меҳмони бўлди.
Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 11-дақиқада Райан Шерки томонидан очилди. 44-дақиқада Антуан Семеньо ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида мезбонлар футболчиси Доминик Соланке ҳисобни қисқартирди. 70-дақиқада Соланкенинг ўзи жамоасининг иккинчи голини киритди. Шу тариқа, баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Унинг ҳаракатлари «SofaScore» таҳлилий портали томонидан 6,8 баллга баҳоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг