“Манчестер Сити” “Ливерпуль” билан ўйнайди

09:49 10 Март 2026 Спорт
271 0

Кеча, 9 март куни Англия футбол ассоциацияси кубоги мусобақасининг чорак финал босқичига қуръа ташланди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий саҳифасида хабар берилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган “Манчестер Сити” клуби ушбу босқичда Арне Слот бошчилигидаги “Ливерпуль” клуби билан куч синашади.

Чорак финалнинг қолган жуфтликлари эса қуйидагича кўриниш олди:

“Челси” — “Порт Вейл”;

“Саутгемптон” — “Арсенал”;

“Вест Ҳэм” — “Лидс Юнайтед”.

Маълумот учун, мусобақанинг чорак финал ўйинлари 4 апрель санасида старт олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер