«Манчестер Сити» Англия Лига кубогининг ярим финалига йўл олди
Кеча, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги мусобақасининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Брентфорд» жамоасини қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 32-дақиқада Черки томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида «Манчестер Сити» клуби ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Савиньо ушбу голга муаллифлик қилди. Шу тариқа, баҳс 2:0 ҳисобида «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов эса учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйин ўтказди. «Sofascore» портали унинг ҳаракатларини 7,2 баллга баҳолаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг