«Манчестер Сити» Англия кубогида йирик ғалабага эришди
Бугун, 10 январ куни Англия кубоги мусобақасининг 1/32 финал босқичи ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида 3-дивизион вакили «Экзетер» клубини қабул қилди.
Учрашув Пеп Гвардиола жамоасининг 10:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Рико Льюис (2 та), Аллейн, Родри, Семеньо, Рейндерс, Райан Макайду ва ОʼРайли муаллифлик қилди. Яна 2 та гол автогол сифатида Фитцуотер ва Хэйс ҳисобига ёзилди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голига Джордж Бёрч муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади. Биринчи гол айнан Абдуқодирнинг ҳужумдаги фаоллиги эвазига киритилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг