«Мана сенга олам – олам гул...»

18:00 18 Октябр 2024 Жамият
210 0

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Гуласал Турдиеванинг ҳовлисига кирган чоғ беихтиёр севимли шоиримиз Ҳамид Олимжон қаламига мансуб «Ўрик гуллаганда» деб номланган машҳур шеърдаги ушбу мисра ёдга тушади. Олот туманидаги «Нуробод» маҳалласида яшовчи бу аёл хонадонини гулу гулзорга айлантирган.

– Гулчилик билан ўн йилдан буён оилавий шуғулланамиз, – дейди у. – Очиғи, шу ишга меҳр қўйиб кам бўлаётганимиз йўқ. Томорқамизда 20 турдан зиёд, хона шароитида 50 турдаги гулларни етиштиряпмиз. Оиламизнинг асосий даромади гулчиликдан.

Буни қарангки, чекка бир қишлоқда яшаб ҳам гулнинг бозорини чаққон қилиш мумкин экан. Бу хонадонни сўроқлаб узоқ-яқиндан келишмоқда. Гулларни, унинг кўчатларини харид қилмоқда. Айниқса, хризантемага талабгорлар кўп. Гуласал опа унинг 7 хил навини етиштиради. Биргина хризантема ортидан оила мавсум давомида 40 – 50 миллион сўм атрофида даромад олади.

Бу оиланинг тадбиркорлик фаолияти билан танишган туман ва маҳалла масъуллари гулчиларни бошқаларга намуна қилиб кўрсатмоқда. Афсуски, орамизда томорқасини ўз ҳолига ташлаб қўйган, ернинг умрини зое кетказаётган, боз устига маҳалладан моддий кўмак сўрашга одатланган оилалар ҳам учраб турибди. Улар Гуласал Турдиева каби иш кўзини биладиган кишилардан ибрат олишса айни муддао бўларди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер