Олий таълим ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирларига ўринбосарлар тайинланди

11:41 10 Сентябр 2025 Жамият
136 0

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Турдиев Азизбек Анваржонович Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Азизбек Турдиев Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Азизбек Турдиев 2006-2010 йилларда Тошкент шаҳридаги 4-сонли мактаб-интернатида, 2010-2014 йилларда Тошкент шаҳридаги 231-умумтаълим мактабида ўқитувчи, 2015-2017 йилларда Тошкент шаҳридаги 165-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2017-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, 2018-2019 йилларда Олий Мажлис Сенатида етакчи маслаҳатчи, 2019-2023 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.

2023 йилдан бошлаб МДҲ давлатлар ҳамкорлигидаги «Ҳамдўстлик болалар» лойиҳаси ҳамда «Ёшларни тадбиркорлик ва саноатга йўналтириш» лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Раджабов Сардор Бахтиёрович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Сардор Раджабов Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Сардор Раджабов 2008-2012 йилларда «Уздунробита» МЧЖ, «Эхперт ва маркетинг маркази» МЧЖ, «Реал cонсулт сервисе» МЧЖда турли вазифаларда, 2012-2015 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлигида етакчи мутахассис, 2015-2020 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида бош эксперт, Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи, 2020-2023 йилларда Давлат тест маркази директори ўринбосари, 2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимларида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?