Мактабгача таълим соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар юзасидан ҳудудий тизим раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

Куни кеча Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режаларни белгилаб олиш” мавзусида Республика ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият кўрсатаётган раҳбар ходимлар учун ташкил этилган ўқув-семинар доирасида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори А.Шин Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари билан мактабгача таълим соҳасидаги ютуқлар ва камчиликлар юзасидан учрашув ўтказди.
Кун тартибида қуйидаги:
— Мактабгача ёшдаги болаларни МТТга қамраб олиш;
— МТТлардаги таълим сифати;
— Инвестиция дастури асосида барпо этилаётган МТТлар ва уларга етказиладиган жиҳозлар, дидактик материаллар;
— Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат МТТларда жорий этилган онлайн давомат;
— Ягона мавсумий таомнома каби асосий масалалар кўриб чиқилди.
— Ҳудудий тизим раҳбарлари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан саволларга агентлик раҳбарияти томонидан жавоблар берилди.
Йиғилишдан сўнг, ҳудудий тизим раҳбарларига Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтидаги ўқув хоналари, педагогларнинг малакасини ошириш учун яратилган шароитлар билан таништирилди.
Эслатиб ўтамиз, уч кун давом этган ўқув-семинари Тошкент шаҳрида жойлашган Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг