Мактаб муаллимининг “хоббиси”
Кўпчилигимиз гапирадиган тўтилар ҳақида эшитганмиз. Наманганлик қуш ишқибози Мусохон Эгамбердиев хонадонида шундай паррандани парваришлайди. Асли ватани Жанубий Америка бўлган “Alexandrine” тўтиси “Салом”, “қалайсиз”, “хўжайин” сингари унча мураккаб бўлмаган қатор сўзларни ўзига хос талаффузда такрорлайди. Вилоят марказидаги 43 –умумтаълим мактабида жисмоний тарбиядан сабоқ бериб келаётган бу инсон ўз хоббиси бўлган қушчиликни хонадон бизнесига ҳам айлантирган. Унинг икки сотихли махсус ёпиқ жойида мингдан ортиқ қушлар бор.
— Бу ишни ўғлим Улуғбек билан бирга олиб борамиз, -дейди М. Эгамбердиев. –Аслида қушлар парвариши анча нозик юмуш. Лекин, уларнинг чуғур-чуғури, айниқса, гапиришга мойил тўтиларнинг сўзларидан киши яхшигина завқ олади.
Ноёб паррандаларга меҳр қўйган муаллим экзотик жониворлари турини вақти-вақти билан янгилаб туради. Яқинда унинг гапирадиган тўтиларидан бири бозорда 1500 долларга яқин баҳоланди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг