Маданият вазирлиги Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди
Маданият вазири Озодбек Назарбеков кийимлар дўконини реклама қилгани тўғрисида хабар берилганди. Маданият вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Озодбек Назарбеков «The Voice of Uzbekistan» лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида «KINGSMAN UZBEKISTAN» кийимлар дўконига ташриф буюриб, лойиҳанинг навбатдаги сонини тасвирга олиш жараёнида қатнашиш учун лойиҳа имижмейкерлари билан биргаликда либос танлаган.
«Либос танлаш жараёнида лавҳада айтиб ўтилганидек, Назарбеков миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билдириб, тавсия бериб ўтган. Бу орқали мамлакатимизда яратиб берилган қулай бизнес муҳити туфайли фаолиятини самарали йўлга қўйган, хорижникидан асло қолишмайдиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашга интилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.
Яъни, бундан вазирнинг ҳеч қандай моддий манфаатдорлиги ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган.
Озодбек Назарбеков Маданият вазири, қолаверса, Ўзбекистон халқ артисти ва давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистон Республикасининг барча қонунларини ҳурмат қилади ва уларга қатъий риоя этади.
Шу ўринда, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликдан ҳолатга холисона баҳо беришларини, жараённи ноўрин айбловлар билан ёритмасликларини сўраб қоламиз», дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг