«Лола жазаваси»

Расм: Жан-Леон Жером, 1882-йил.
Дунё инқирозлари: сабаблар, оқибатлар ва ечимлар
Оламда одамзод юксак маънавий сифатлари боис жамики мавжудотларнинг гултожи ҳисобланади. Инсон энг катта бунёдкор, обод қилувчи ва ихтирочи бўлиши билан бирга, афсуски, баъзан нафс кўйида бузғунчиликка ҳам қодир...
Одамлар ўз хатти-ҳаракатлари билан ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаради, дунёни ўзгартиради. Таассуфки, шахслар ўзаро мулкий муносабатларни ўрнатиш, бойликларга эга бўлиш, уларни тақсимлаш даъвосида глобал ва минтақавий инқирозларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Дунёда содир бўлган инқирозларни ўйлаб топган ҳам, уларни бартараф этиш чораларини кўрган ҳам, илм-фанни ривожлантириб, коинотни кашф қилаётган ҳам, ўзи тўқиб чиқарган турли ақида ва ғояларга маҳкум бўлиб, бутун халқлар, мавжудотларнинг бошига турли балоларни ёғдираётган ҳам шу — «Ҳазрати инсон» ҳисобланади.
Айрим давлат арбоблари, сиёсатчиларнинг оламни ўзгартириш даъвоси, ижтимоий-иқтисодий қонун-қоидаларни инобатга олмай чиқарган қарорлари туфайли глобал инқирозлар, урушлар ва очарчиликлар вужудга келгани ҳам сир эмас. Дунё олимларининг қайдларига кўра, сайёрамизда глобал тус олган инқирозлар жами 27 тани ташкил қилади. Тошкент шаҳридаги Халқаро Нордик университети олимлари, мутахассислари томонидан мазкур инқирозларнинг келиб чиқиш сабаблари, давлатлар томонидан уларни бартараф этиш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар тафсилотларига оид тарихий фактлар ўрганиб чиқилди.
Сиз — азиз газетхонларга «Дунё инқирозлари: сабаблар, оқибатлар ва ечимлар» рукни остида ушбу маълумотларни етказиб боришни мақсад қилганмиз. Бугун сизларнинг эътиборингизга «Лолалар инқирози» дея ном билан танилган голланд синдромининг келиб чиқиш сабабларини ҳавола этамиз.
«ЛОЛА ЖАЗАВАСИ»
(1634 — 1637)
Кўпчилик лолалар дастлаб Нидерландияда етиштирилган, деб ўйлайди. Аслида, бу нотўғри. Ушбу гулнинг ватани Ғарбий Ўрта Ер денгизи ва Марказий Осиёнинг бир қисми (Покистон, Aфғонистон ва Туркия) ҳисобланади. Лоланинг айрим турлари ёввойи ҳолда Шимолий Aфрика, Жанубий Европа ва Японияда ўсади. У Европага 1554 йилда кириб келган.
Лола Шарқдан олиб келинганда ўзига хос хусусиятга эга эди. Яъни бир неча йил ўтгач гулларнинг ранги ўзгарар эди. Бу бир дона лола пиёзининг эгаси вақт ўтиб мутлақо янги ва ноёб навнинг эгаси бўлиши мумкинлигини англатарди. Айни шу жиҳат бозорда оддий лола пиёзларига қараганда бир неча баробар юқори нархли маҳсулот тақдим этиш имконини берар эди. 1612 йилда Aмстердамда янги каталог нашр қилинди. Унда юздан ортиқ лола навлари мавжудлиги жой олган.
«Лола жазаваси» (Лоламания)ни тадқиқ этишнинг асосий муаммоларидан бири бу — тарихий манбаларнинг мавжуд эмаслиги.
ХVII асрнинг дастлабки йигирманчи йилларида лола бозорининг талаб ва таклиф доираси кенгаяди. Профессионал миришкорлар осонликча бозорга киришлари мумкин эди. Чунки сотув қатъий тартибга солинмаганди. Дастлаб лолалар ўта ноёб ҳисобланганлиги туфайли фақат юқори табақа вакилларининг саройларида учратиш мумкин эди. Шунинг учун аввал лолалар зодагонлар жамиятининг ҳашаматли бойлиги бўлиб келган бўлса, кейинчалик бозорга ўрта синф вакилларининг кириб келиши туфайли боғлар барпо этиш тобора оммалашиб кетади. Ҳатто халқаро савдо ҳам жуда тез ривожланади.
Етказиб берувчиларнинг хилмахиллиги туфайли нархларга чеклов қўйилади. Бу — миришкорлар бошқа бирон-бир культиватордан нусха кўчириш, юқори фойда олиш учун янги навларни яратишга мажбур бўлди, дегани эди. Шундай қилиб, янги яратилган навларга талаб одатий лолаларга қараганда юқорироқ бўлган.
1630 йилда янги навларга бўлган талаб таклифдан ошиб кетади. XVII асрнинг 20 йилларида Испания билан қайта уруш бошлангани сабабли, Нидерландия иқтисодиёти инқирозга юз тутсада, 30 йилларга келиб тез тикланиш ушбу тенденцияни янада кучайтирди.
Лолаларга талаб тобора ортиб борар, аммо таъминот етарли эмас эди. Нидерландияликларнинг асосий қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёти лола бизнесига боғланиб қолади. Мамлакатнинг катта шаҳарлари ҳисобланган Aмстердам, Роттердам, Ҳаарлем ва Лейденда лолалар савдоси бўйича асосий олди-сотди ишларини олиб борувчи биржалар ташкил қилинди. Бу биржаларда нафақат «жонли» лолалар олди-сотдиси, балки ҳали етиштирилиб улгурмаган лола пиёзлари учун ҳам шартномалар тузилган. Уларнинг мазмуни келажакда белгиланган вақтда ва келишилган миқдорда лола пиёзларини сотиш ва сотиб олишдан иборат эди (ҳозирги тильда айтганда варрантдан фойдаланишган).
Aйнан мана шу варрантлардан фойдаланиш «совун пуфаги»нинг шаклланишига олиб келади. Кўплаб нидерландияликларнинг бу бозорга ёппасига кириб келиши учун имконият яратади. Ушбу битимлар «шамол кўллари», деб ҳам аталган. Мухтасар айтганда, биржа фаолиятида «ҳаёт авжида» эди, фақат бу ерда акциялар эмас, балки лола пиёзлари тахминий нархларда сотилар эди. Биржа ҳаётидаги ўсиш кўплаб маҳаллий аҳолини мана шу бозорга киришга ундайди. «Лола жазаваси»да қатнашишни хоҳлаганлар ўзларининг ягона мулкларини ҳам сотиш ҳисобига бир жуфт лола олиш ва кейинчалик уни қиммат нархга сотишга ошиқар эдилар.
1630 йилдан кейин пиёзларнинг нархлари муттасил ўсиб бориши сабабли, бозорда янги турдаги ўйин келиб чиқди: флористлар пиёзларни чайқовчилик учун актив сифатида ишлатишди. Бундан ташқари, кенг жамият орасида «лола пиёзлари билан чайқовчилик қилиш тез ва юқори фойда келтиради», деган васвасалар келиб чиқди. Одамлар ўзларининг пиёзларини сотиш, тезроқ фойда олишга киришиб кетади. Бу эса бозорни ҳаракатга солувчи механизмни бузди: яъни талаб йўқ аммо таклиф ошиб кетди. Мана шу вазиятдан кейин биржада лолалар нархи кескин туша бошлайди.
ҚАНДАЙ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КEЛДИ?
Инқироз 1637 йил бошида, нархлар ўсишда давом этадими ёки йўқми, деган шубҳа пайдо бўлганида юз берган. Бир кеча-кундузда лолаларнинг нархлари кескин тушиб кетиб, кўплаб оддий оилалар учун молиявий ҳалокатни юзага келтирди. Нархлар «қулагани»дан сўнг харидорлар лолалар пиёзи учун форвард шартномалари бўйича тўловдан бош тортдилар. Деҳқонлар тўлашни талаб қилиш фойда бермаслигини билишган ва шу сабабли 1637 йил 23 февралда Aмстердамда умумий жараённи ҳал қилиш учун учрашади. Уларнинг аксарияти 1636 йил 30 ноябрдан кейин имзоланган барча шартномалар асл нархининг 10 фоизини тўлаш бўйича келишишга уринадилар. Ушбу қонуний, мажбурий бўлмаган таклиф эса харидорларни ишонтира олмади. Улар ҳали ҳам шартномаларни ҳеч қандай тўловларсиз тўлиқ бекор қилишни талаб этишади.
Ўша пайтдаги кўплаб маҳаллий ёзувчиларнинг фикрига қараганда, пиёзлар давлатнинг зарар кўриши ёки ривожланиши учун унчалик ҳам таъсир кўрсатмаган. Бунга иккита сабабни асос қилиб олишади: биринчидан, пиёзларнинг бутун савдоси давлат иқтисодиётининг унчалик катта қисми ҳисобланмаган. Бундай юмуш билан шуғулланувчи кўплаб флористларнинг аксарияти учун эса бу қўшимча иш ҳисобланган. Гарчи чайқовчиларнинг кутилган даромадлари кўкка совурилиб кетган бўлса ҳам, кўрилган зарар, асосан, шахсий даромад ҳисобига тўғри келган ва улар ўзларини ўзлари қоплар эди. Лекин шунга қарамай инқироздан катта зарар кўрганлар етарлича топиларди. Улар кўчмас мулкини сотган ёки гаровга қўйган, нархлар тушгандан кейин эса ҳеч вақосиз қолган оддий аҳоли, ўз ерларини фойдаланиш учун флорист ва чайқовчиларга берган деҳқонлар эди. Бироқ бу тарқоқ муаммо бутун иқтисодиётга таъсир қилмади ва бутун эпизод қисқа вақтда локализация қилинди.
Иккинчи жиҳат шундан иборатки, лола пиёзлари бозорида ишлатиладиган кредитнинг аксарияти пиёз савдоси билан шуғулланувчи томонлар ва молия институтлари томонидан берилган эди. Шундай қилиб, кредит йўқотишлари пиёз бозорида ажралиб турди ва умуман, банкларга таъсир кўрсатмади. Бу Нидерландиянинг тўлов ва кредит тизимида барқарорликни келтириб чиқарди. Иқтисодий ўсиш учун катта таҳдид бўлган кредитларнинг музлаши «Лола жазаваси» ҳалокатининг натижаси эмас эди. Бу ҳолатдан асосий зарар кўрганлар оддий аҳоли ва деҳқонлар бўлиб қолди. Ушбу можароларни хусусий равишда ҳал қилишнинг муваффақиятсизлигини тушуниб етган ҳукумат холис бўлиш мақсадида мунозарали шартномаларни саралаш мажбуриятини маҳаллий ҳокимият идоралари зиммасига юклаб қўяди.
ЕЧИМЛАРИ НИМАДАН ИБОРАТ ЭДИ?
1637 йил апрелда Нидерландия олий суди барча келишувларни тўхтатиб туришга қарор қилди ва шаҳар судларига низоларни маҳаллий даражада ҳал қилиш учун етарли маълумотлар йиғишни буюрди. Гарчи парламент ушбу қарорни қонуний кучга киритиб қўйган бўлса ҳам, шаҳарлар уни амалга оширишга уринишмади. Суд қарори ва унинг ижроси таъминланмагани деҳқонлар ва оддий аҳоли учун жуда катта зарарни келтириб чиқарди.
Қарор ижросини амалга оширмаётганларни шаҳар судлари шундай изоҳлашади: «Яқинда гуллаш мавсуми, яъни -деҳқонлар учун лола ҳосилларини йиғиш ва сотиш даври ҳисобланади».
Инқирозгача ҳеч нарса тўламаган барча шартнома эгалари бундан фойда олишди. Кейинчалик барча шартномаларнинг 3,5 фоизини бекор қилиш бўйича қарор чиқарилган. Aввал бу қарорни Ҳаарлем шаҳар кенгаши жорий қилади. Бир йил ўтгандан кейин эса, бошқа шаҳарлар ҳам шундай қарорлар чиқаради.
Одатда дўконларнинг тавсияларига ишонган шаҳар судьялари қарор қабул қилишга шошилмадилар. Чайқовчилик билан шуғулланадиган расмийлар можарони ўз манфаатлари учун ҳал этишга умид қилишди ва можаро мисли кўрилмаган даражада мураккаб, кенг миқёсли бўлиб чиқди. Ҳаарлемда эҳтирослар кескин авж олди. Шаҳар кенгаши март ойида шартномаларни харидорлар фойдасига, апрель ойида эса аксинча сотувчилар фойдасига қарор чиқарди ва кейин барча қоидаларни бекор қилди ва Бош штатлардан ёрдам сўради.
Кредиторлар ва қарздорларни бир-бирлари билан шахсий муомалада бўлишга мажбур қилган оддий ечим ишонч инқирозини янада кучайтирди ва Нидерландия жамоатчилигининг ишончли муҳитини абадий йўққа чиқарди. Қарама-қаршиликлар ҳуқуқий соҳадан чиқиб кетиб, яна бир неча йил давомида оилавий низолар даражасига кўтарилди: кредиторлар қарздорларни таъқиб қилдилар, қарздорлар эса тўлашдан бош тортди. Биринчи марта «ноль варрант»га тоқат қилмаслик Ҳаарлемда тан олинади: 1638 йил январда Нидерландиядаги гул турлари бўйича биринчи ҳакамлик суди ишини бошлади. Уларнинг асосий вазифаси ҳақиқатни аниқлаш эмас, балки шаҳар аҳолисини музокараларга мажбурлаш орқали яраштириш эди. 1638 йил май ойида Ҳаарлем низони ҳал қилишнинг стандарт тартибини ишлаб чиқди. Агар сотувчи қарзни қайтаришни талаб этса, қарздор-харидор сотувчига шартнома нархининг 3,5 фоизини тўлаганидан кейин ҳар қандай мажбуриятдан озод қилинган. Ушбу шартлар на гул ишлаб чиқарувчиларга, на лолаларни севадиган қарздорларга фойдали бўлмади. Мунозарачиларга тинчлик билан тарқалиш Нидерландия олий судининг одил ҳукмини топишдан кўра осонроқ эди. Ушбу йўналиш бўйича ҳаракат қилган Ҳаарлем медиаторлари ўз шаҳарларидаги барча низоларни 1639 йил январгача ҳал этдилар.
Ноаниқлик ҳолати лола шинавандалари ўртасида ваҳима қўзғатди. Буклетлар, прокламациялар ва мультфильмлар тайёрланиб, мамлакат бўйлаб «ақлдан озган» чайқовчиларни қораловчи лавҳалар тарқатилди. Вазият учун жавобгарларни қидириш бошланди. Бу масала бўйича парламент 1637 йил 27 апрелда қарор қабул қилади. Унга кўра, барча лола шартномалари, имзоланган санасидан қатъи назар, вақтинча тўхтатилади.
Aмстердам Регенслари шартномаларни ўз кучида қолдиришга қарор қилди. Яъни миришкорлар ва лолани хуш кўрувчилар эса судга бериш ҳуқуқини сақлаб қолишди. Ҳаарлем, Aлкмаар ва бошқа барча шаҳарлар лола шартномаларини бекор қилади. Ноёб лола бозори икки йил ичида фалокатдан қутулди. 1637 йил ёзида ҳақиқий битимлар нархи бир пиёз учун минг гилдерга (гектар) яқинлашди. ХVII аср 40 йилларининг бошларидаги маълумотлардан кўриниб турибдики, бу вақтга келиб ноёб лолаларнинг нархи 1636-1637 йиллардагига қараганда қарийб олти баравар паст бўлган.
Нархлар ва фойданинг пасайиши ортидан лолалар етиштирадиган фермер хўжаликлари сони аста-секин камайиб борди. ХVII асрнинг ўрталарига келиб, Нидерландияда барча лола ишлаб чиқарувчилар Ҳаарлем шаҳар чегараларида тўпланиб, омон қолган ўнга яқин фермер хўжалиги миллий бозорни тақсимлаб олган эди.
Шерзод МУСТАФОҚУЛОВ,
Қобилжон ИСАЕВ,
Халқаро Нордик университети олимлари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманган Халқаро фестиваль меҳмонларини 30 миллион туп гул ва чечаклар билан кутиб олади
- Хитой-Марказий Осиё саммити: Сиан меҳмонларни кутиб олишга тайёр
- 1 июндан бошлаб «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади
- Президент бокс финалини томоша қилди – Фоторепортаж
- Сиан шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди
- «Марказий Осиё - Хитой» саммити иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросимидан фотожамланма
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг