“Ливерпуль” қийин ғалабани қўлга киритди

10:34 12 Февраль 2026 Спорт
30 0

Кеча, 11 февраль куни Англия Премьер лигасининг 26-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидаги учрашувда “Ливерпуль” жамоаси сафарда “Сандерленд” билан куч синашди.

Учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Унда киритилган ягона голга 61-дақиқада “мерсисайдликлар” сардори Виржил Ван Дейк муаллифлик қилди.

Таъкидлаш керакки, бу Ван Дейкнинг жорий мавсум АПЛда киритган иккинчи голи бўлди. Нидерландиялик футболчи 23-турда “Борнмут” дарвозасига ҳам гол киритишни уддалаган эди.

Ушбу ғалаба эвазига “Ливерпуль” жамоаси мусобақа жадвалида олтинчи ўринни мустаҳкамлаб олди. Жамоа кейинги ўйинини 15 февраль куни Англия кубоги доирасида “Брайтон” жамоасига қарши ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?