Lex.uz — ишончли расмий манба

13:34 03 Март 2020 Жамият
3616 0

Иллюстратив фото

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 8 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси(www.lex.uz)га норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилди. Адлия вазирлигининг “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказига эса қонун ҳужжатларининг Миллий базада расмий нашр этилишини таъминлаш масъулияти юклатилди.

Шу асосда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини Миллий база — lex.uz сайтида жойлаштириш бўйича салмоқли ишлар ва чора-тадбирлар амалга оширилиб, мазкур сайтдан жисмоний ва юридик шахслар расмий манба сифатида фойдаланиб келинмоқда.

Бинобарин, ушбу манба нафақат фуқароларимиз ва хорижлик инвесторларни юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий янгиликлар, қабул қилинаётган қонунлар ҳақида ўз вақтида ва сифатли бохабар этиб келяпти, балки жамиятда ҳуқуқий тафаккурни юксалтиришга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Нега? Қуйидаги инфографикада ушбу саволга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер