Кремль Путин ва Зеленскийнинг эҳтимолий учрашуви ҳақида сўз очди
Архив фото
Россия ва Украина ўртасидаги меморандумлар лойиҳаларини мувофиқлаштиришни Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг эҳтимолий учрашувига тайёргарлик сифатида баҳолаш мумкин. Бу фикрларни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.
«Меморандумларни мувофиқлаштириш бўйича бажарилиши керак бўлган барча ишлар учрашувга тайёргарликдир», — деди Кремль вакили.
Бугун Москва ва Киев ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, бу мулоқот бугун Тошкент вақти билан 21:00да Истанбулдаги Чираган саройида бошланади.
Унда Россия делегацияга президент ёрдамчиси Владимир Мединский, Украина делегациясига эса Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров бошчилик қилади.
Кун тартибига меморандумлар лойиҳаларига оид масалалар киритилган, шунингдек, томонлар ўзаро алмашинув жараёнини давом эттириш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.
Агар керак бўлса, бошқа мавзулар ҳам кўтарилади. Томонлар май ва июнь ойларида Истанбулда икки раунд музокара ўтказди. Улар асирларни алмашишга олиб келди, Украина Украина Қуролли Кучларининг ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларининг жасадларини олди. Шунингдек, делегациялар тинчлик йўли билан келишувга эришиш бўйича меморандумлар лойиҳаларини топширдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг