Коронавирусни оддий шамоллаш ёки гриппдан қандай фарқлаш мумкин?

Ушбу саволга бугун АОКА залида ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагича жавоб берди:
— Коронавирус касаллигида кўп учрайдиган айрим эрта белгилар шамоллаш ва грипп касаллиги белгиларига ўхшайди.
Булар: тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, мушаклардаги оғриқ, таъм ва ҳид сезмаслик.
Бироқ коронавирус ўрта оғирлик ва оғир кечишида касалликнинг 5-7 кунига тана ҳарорати 38-39 ºС дан ошади, нафас етишмовчилиги, ҳансираш пайдо бўлади, оддий шамоллаш ва гриппда эса — аксинча 3-4 кундан кейин бемор аҳволи яхшилана боради.
Бундан ташқари коронавирус касаллигини аниқ ташхислаш учун эпидемиологик анамнез, ПЗР текшируви жавоби мусбат бўлиши, кислород сатурацияси 94 % дан камайиши, КТсида характерли ўзгаришлар кузатилишини инобатга олишимиз керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг