Кореялик ишбилармонлар янги лойиҳаларни амалга оширади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятининг Фурқат туманида Корея Республикаси компаниялари томонидан ёғоч чиқиндилари ва қишлоқ хўжалигининг қўшимча маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда биоэнергия ишлаб чиқариш таклифи илгари сурилмоқда.
Шу йилнинг 14-15 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи ва Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон—Корея бизнес форуми доирасида ушбу истиқболли лойиҳа юзасидан ўзаро келишувга эришилди.
Юзма-юз мулоқотда «KOREA INVESTMENT & SECURITIES» компанияси номидан департамент менежери Хонг Сеунг Хюн, «KOREA WESTERN POWER» компанияси департамент бош менежери Парк Жонг Пил, «KOREA INSTITUTE FOR CLIMATE CHANGE» компанияси президенти Шин Ёнг Вон ҳамда Фурқат тумани ҳокимлиги томонидан мазкур лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида меморандум имзоланди.
— Дастлаб умумий қиймати 3 миллион доллар бўлган биочиқиндилардан брикет ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилади, — дейди Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов. — Кейинги босқичда иқтисодиёт тармоқлари учун муҳим манба бўлган муқобил энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг