Конституция – бу мамлакат тараққиёти

17:09 27 Март 2023 Сиёсат
515 0

Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғи амфитеатрида вилоят тиббиёт тизими ходимлари иштирокида мамлакатимизда бўлиб ўтиши режалаштирилган муҳим сиёсий жараён – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича умумхалқ референдумига бағишлаб  “Инсон қадри улуғланган юрт” номи остида кенг жамоатчилик иштирокида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

- Янги таҳрирдаги Конституциянинг 48-моддаси "Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради. Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади" деган мазмундаги ҳаётий норма билан мустаҳкамлаб қўйилди, - дейди Жиззах вилоят перинатал маркази директори Нуриддин Шодмонов. - Конституциявий ислоҳотларда “инсон – жамият – давлат” деган тамойил илгари сурилиб, мамлакатимизда инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни  ҳар нарсадан устун эканлиги алоҳида қайд этилган.

Шунингдек тадбирда сўзга чиққанлар Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, хусусан, ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги, аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини  таъминлашга қаратилган асосий жиҳатлари ҳақида гапириб,  барчани 30 апрель куни ўтказаладиган референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмасининг санъаткорлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи дилтортар куй-қўшиқлар ижроси йиғилганланларга байрамона кайфият улашди.

Толибжон ЭРГАШЕВ,
“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер