Кластер – манфаатдорлик негизи

16:57 05 Январь 2023 Жамият
647 0

Фото: Халқ сўзи

Республикамизда қишлоқ хўжалигининг кўплаб тармоқлари қаторида пахтачиликда ҳам кластер тизимининг жорий этилиши ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг манфаатдорлигини оширишга, юзлаб янги иш ўринларининг яратилишига сабаб бўлмоқда. Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги “Saxovat group” пахта-тўқимачилик кластери томонидан сўнгги тўрт йилда 3 минг 600 та иш ўрнига эга бўлган объектларнинг фойдаланишга топширилгани бунга мисолдир.

— Енгил саноат соҳасида орттирилган даромад қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, замонавий технологияларни жалб этиш орқали ҳосилдорликни оширишга йўналтирилмоқда, — дейди кластер раҳбари Омонилло Ҳошимов. — Қолаверса, ишчилар ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Бугунги кунда кластеримиздаги ишчиларнинг ойлик иш ҳақлари 2 млн. сўмдан 7 млн. сўмгачани ташкил этяпти.

Кластер томонидан бундан тўрт йил муқаддам текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган бўлиб, ортда қолган давр мобайнида юзлаб маҳсулотлар ўзлаштирилди. Экспорт фаолияти 42 млн. долларни ташкил этишининг ўзиёқ ишлаб чиқариш самарадорлигининг ёрқин ифодасидир. Ҳозирда корхонада иккита янги лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Шу йилнинг март ойидан бошлаб ушбу лойиҳалар фойдаланишга топширилиши натижасида яна 1 минг 200 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари доимий иш жойига эга бўладилар.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер