Китоблар туҳфа этилди

12:45 28 Ноябрь 2024 Жамият
256 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” рукнида чоп этилган 10 турдаги жаҳон ва ўзбек адабиёти намуналари, халқ эртаклари жамланган китоблар вилоятлардаги мактаблар ва шаҳар, туман кутубхоналари фондига туҳфа қилинаётгани ҳам эътиборга молик. Ушбу лойиҳа доирасида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир Андижон шаҳрида бўлиб ўтди.

— “Маърифат уйи”да ўтказилган табдирда республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, “Ёш журналистлар маҳорат мактаби” тингловчилари, Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактабларнинг кутубхона ходимлари иштирок этди, —дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Маҳпурахон Ортиқова. — Тадбир давомида сўзга чиққанлар китобхонлик маданиятини ошириш борасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг китоблар кутубхоналарга совға қилиниб, мутолаа қилиш учун тавсия этилди.

Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар республикамизнинг барча вилоятларида давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер