Китоб улашаётган йигит
Ўзи китобхон, ижодкор инсон китобнинг қадр-қимматини, аҳамиятини яхши англайди. Уни бошқаларга ҳам тарғиб қилиш, улашиш ҳаракатида бўлади.
Қашқадарёлик ёш ижодкор Элёр Дархонов ҳам ўз муаллифлигидаги 1200 га яқин китобни вилоятнинг турли ҳудудларидаги мактаб ўқувчиларига бепул улашиб чиқди.

— Ушбу тўпламлар мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, уларда ўзбек адабиётининг барча даврларида яшаб, ижод қилган адиблар, шоирлар ҳаёти ва фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар жамланган, — дейди Э. Дархонов. — Бугун мамлакатимизда китобхонлик тарғиботига қаратилаётган эътибор, бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар мени ҳам шу ишга руҳлантирди.
Ижодкор ўзининг ушбу кичик ташаббуси минглаб ёшларнинг қалбида китобга меҳр уйғота олиши мумкинлигига ишонади ва бу ишни келажакда ҳам фаол давом эттирмоқчи.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг