Китоб совға қилиш — эзгу анъана
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Адлия вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Сирдарё вилоятидаги давлат хизматлари марказларида «Зиё улаш» бурчаклари ташкил этилди.
— Маърифат ва китобхонлик тарғиботига қаратилган ушбу лойиҳа «боокроссинг», яъни китобларни эркин алмашиш тамойилига асосланган, — дейди Сирдарё вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Дилноз Умурзоқова. — Эндиликда давлат хизматлари ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ органлари ва «Мадад» ННТ бюроларига келувчилар ўзларига керакли китобларни олиб кетиши ва ўз навбатида, уларнинг ўрнига бошқа адабиётларни қолдириши мумкин. Бу эса «Зиё улаш» бурчакларининг адабиёт фонди мунтазам янгиланиб туришини таъминлаши билан бирга китобхонлик ва мутолаа маданиятини ҳам мустаҳкамлайди.
Лойиҳага кенг жамоатчилик, турли соҳа вакиллари ҳам фаол қўшилмоқда. Эътиборлиси, ушбу эзгу ишга келин-куёвлар ҳам бош қўшаётир. Яъни ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этишга келганларнинг «Зиё улаш» бурчагига китоблар совға қилиши ибратли анъанага айланмоқда.
Айтишларича, «Зиё улаш» лойиҳаси асосида ҳозиргача 3 мингдан зиёд китоблар қабул қилинди ва шундан 2 719 таси эҳтиёжманд оилалар, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг