Киевстар фаол ижтимоий тармоқлар ва тезкор платформалар рейтингини тузди
Киевстар қайси ижтимоий тармоқлар ва платформалар абонентлар орасида энг оммабоп эканлиги аниқлади.
Тадқиқотда оператор тармоғидаги мобил маълумотлар трафиги умумлаштирилган ва аноним маълумотлардан фойдаланилган.
Viber - Киевстар абонентлари орасида энг машҳур ижтимоий тармоқ. Мобил Интернет орқали ҳар ойда операторнинг 12 миллион абоненти ушбу тармоқдан фойдаланади.
Рейтингнинг кейинги ўринларини 11 миллион фойдаланувчиси бўлган Facebook Messenger, 6 миллион фойдаланувчиси бўлган Telegram ва 5 миллионга яқин фойдаланувчиси бўлган WhatsApp тармоқлари эгаллаган.
Энг оммабоп ижтимоий платформалар Facebook ва YouTube бўлиб, ҳар ойда 13 миллионга яқин Киевстар абонентлари ушбу тармоқлардан фойдаланадилар. Instagram'дан 10 миллион киши фойдаланади.
Twitter 7 миллион фойдаланувчиси билан учинчи ўринни эгаллади. Тик Ток эса 5,5 миллион фаол фойдаланувчилари билан етакчилар рўйхатининг сўнгги поғонасида.
Киевстар абонентлари Тик Токда кунига 88 дақиқа вақтларини сарфлайдилар. Ҳар ўнинчи фойдаланувчи ушбу дастурда кунига 4 соатдан кўпроқ вақт сарфлайди. YouTube кунига ўртача 54 дақиқа, Facebook эса 44 дақиқа томоша қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг