Ховосда ўлкашунослик музейи очилди

20:19 30 Декабрь 2020 Жамият
1962 0

Ховос тумани марказида бунёд этилган "Ховос сити" мавзесида ўлкашунослик музейи очилди. Музейдан асосан Эски Ховостепа археологик ёдгорлигидан топилган осори атиқалар жой олган.

Маълумки, Эски Ховостепа Ипак йўли чорраҳасидаги муҳим манзиллардан бири бўлган.

Музей раҳбари Дилфуза Қўшматовага кўра, ҳали мазкур археологик ёдгорликнинг атиги ярим гектарида қазилма ишлари олиб борилган. Қадимги шаҳарнинг умумий майдони эса 12 гектар. Шу йил августдаги қазишмаларда икки минглик тарихга эга бронзадан ишланган кели сопи ва темир омоч топилган. Дори учун ишлатилган шиша идишнинг бус- бутун топилиши эса бу борадаги ноёб янгилик бўлди.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?