Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушдими?
Фото: ФВВ
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Боғот туманидаги уйлардан бирига астероид тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, кеча, 12 май куни соат 03:39 да Хоразм вилояти ФВБга Боғот тумани «Юксалиш» маҳалласи «Обод ватан» кўчаси 4-уйда бино даҳлизининг тахминан 10 кв.м том қисми қулагани тўғрисида хабар келиб тушган.
«Мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда турли асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар, хусусан, ҳодиса жойига астероид тушгани ҳақида нотўғри хабарлар тарқалмоқда», дейилади бошқарма муносабатида.
Қўшимча қилинишича, ҳодиса содир бўлган манзилда ИИБ ҳамда ФВБнинг махсус лаборатория хизматлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар давомида ҳодиса жойида ҳеч қандай фазо жисмлари ёки портлаш хусусиятига эга мосламаларнинг қолдиқлари аниқланмаган.
Шунингдек, ўрганишларда хонадонда 2 та пропан газ баллони борлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида махсус экспертиза тайинланган. Масъул бошқарма экспертиза хулосасига асосан қўшимча маълумотлар берилишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг