Хоразмда ҳам бир бемор коронавирусдан соғайди
вазирлик
Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бугун яна бир нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган 33 ёшли бемор жорий йил 22 март куни чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга келган ва карантинга олинган эди. Унда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унинг тузалишида, шу билан бирга, бошқа коронавирус инфекциясига чалинган беморларда самарали даволаш муолажалар олиб боришда мазкур шифохона тиббиёт ходимларининг бирдамликда олиб бораётган саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 128 нафарга етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг