Хоразм вилояти Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашмоқда

Фото: «Халқ сўзи»
Оролбўйи ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш мақсадида Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари Республикамиз вилоятларига бириктирилган эди. Хоразм вилоятига Шуманай тумани бириктирилган бўлиб, ҳудудни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” асосида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳукумат қарорига асосан Шуманайда Хоразм вилояти кўмаги билан ижтимоий ҳимояга муҳтож 349 та оиланинг уй-жойлари таъмирлаб берилади, шу жумладан 20 та уй-жой янгидан қурилади. Шу мақсадда қурилиш материаллари ортилган автомашиналар карвони Хоразм вилоятидан Шуманай туманига етиб келди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов “Ақжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудида уй-жойларни таъмирлаш жараёнлари билан танишиб, овул аҳли билан мулоқотда бўлдилар.
Ўтган йил туманнинг “Бирлешик” овул фуқаролар йиғини ҳудудида Хоразм вилояти томонидан 50 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриб фойдаланишга топширилган эди. Эндиликда худди шундай болалар боқчаси “Кетенлер” овулида ҳам бунёд этилади. Тадбир давомида нуронийлар, овул аҳолиси иштирокида янги мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилишига тамал тоши қўйилди.
Яна бир хайрли янгилик, бу йил ёзги таътил даврида 1000 нафар шуманайлик ўқувчи ёшлар Хоразм вилоятидаги оромгоҳларда ҳордиқ чиқариб, саломатликларини мустаҳкамлайдилар.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг