Хонобод шаҳрида янги Экобозор ўз фаолиятини бошлади
Фото: “Халқ сўзи”
Хонобод шаҳрида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги бозор барпо этилди. Айтиш жоиз, олдинги бозор узоқ йиллар давомида фойдаланиш натижасида таъмирталаб бўлиб қолганлиги сабабли сотувчи ва харидорларга ноқулайликлар туғдираётганди.

— Эски бозорда фаолият юритиш учун шароит йўқ эди, —дейди якка тартибдаги тадбиркор Ўғилой Боймирзаева. –Кунимиз офтоб ва ёмғирдан ҳимоя қилувчи соябонни созлаш билан ўтарди. Ҳозирда янги бозорда барча имкониятлар мавжуд.

Фойдаланишга топширилган Экобозор “Гуллола-Машҳур” оилавий корхонаси томонидан тўрт ой муддат ичида қуриб битказилди. 5 миллиард сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган савдо маркази 84 та раста ва ўнлаб савдо дўконларидан иборат бўлиб, йил давомида 550 минг нафар харидорга хизмат кўрсатиш қувватига эга.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг