Хитойнинг энг кекса фуқароси ҳаётдан кўз юмди

20:40 18 Декабрь 2021 Дунё
2589 0

Фото: news.cn

Хитойнинг энг кекса фуқароси Алимхан Сейти 135 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «The Economic Times» хабар бермоқда.

«Хитойнинг энг кекса фуқароси Алимхан Сейти 16 декабрь куни 135 ёшида Қашқарда вафот этди», — дейилади хабарда.

Нашрнинг қайд этишича, Алимхан Сейти 1886 йил 25 июнда Қашқар префектураси, Янгишар уезди, Кумушерик қишлоғида туғилган.

Кумушерикда 90 ёшдан ошган жуда кўп одамлар истиқомат қилади. Шунинг учун у «узоқ умр кўрувчилар шаҳри» номини олган.

Нашрнинг таъкидлашича, аёл ўлимигача жуда оддий ҳаёт кечирган. У қўшиқ айтишни ва ҳовлисида қуёшда тобланиш яхши кўрган, доимо кўтаринки кайфиятда бўлиб, кулиб юрган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?