Халқлар дўстлиги тараннуми

16:49 28 Июль 2025 Жамият
202 0

Чироқчи туманида 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан “Ўзбекистон – ягона Ватан!” шиори остида маънавий, маданий тадбир ўтказилди.

Унда туманда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ўзларининг миллий қадриятлари, анъана ва урф-одатлари, миллий таомлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаларини намойиш этишди. Ҳар бир миллат вакиллари иштирокида жаранг сочган куй-қўшиқлар, ижро этилган рақслар тадбирга янада шукуҳ бағишлади.

— Ўзбек ва татар миллати вакилларининг дини бир, тили, қадриятлари жуда ўхшаш, — дейди тадбир иштирокчиларидан бири Раиса Шарафиддинова. — Шу боис ўртамизда ҳеч қандай масофа сезилмайди. Ўзбеклар билан аҳил-иноқ, қўни-қўшни, қуда-анда бўлиб яшаб келяпмиз. Бугунги тадбирда ҳам халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни, миллий анъана ва урф-одатларимизни кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик.

Худди шу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер