Халқаро форумга ёшларимиз қизиқиши катта
Бухоро шаҳрида 23 - 24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форум юртимиз аҳолиси, хусусан, ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. Мазкур нуфузли тадбир олдидан Бухоро шаҳрида ёшлар иштирокида акция ташкил этилгани фикримиз далилидир.

Кўҳна шаҳарнинг Ёшлар марказида ўтказилган акцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўшма қарори асосида уюштирилаётган халқаро форумнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр- мулоҳаза юритилди. Унда сўз олган вилоят ҳокими Б. Зарипов ёшларимиз ҳар жабҳада фаол ва ташаббускор эканликларини, йигит-қизларга ўз имкониятлари, салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун зарур шарт- шароитлар яратиб бериш давлатимизнинг устувор сиёсатига айланганини таъкидлади.Халқаро форумда ҳам навқирон авлоднинг келажаги билан бевосита боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.Бундай форумнинг илк бор мамлакатимизда, Бухорода ўтказилиши ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.
Акция доирасида кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Фаол ўғил-қизларга ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндаларининг сара асарларидан намуналар туҳфа қилинди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг