Халқ розилиги йўлида
Одилбек Одамбоев/«Халқ сўзи». Хоразм вилоятига қарашли Тупроққалъа массиви вилоят марказидан қарийб 200 км узоқликда жойлашган. Ҳудуддаги Тупроққалъа маскани, Ҳазорасп, Саримой, Нукус маҳаллаларида 13 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва самарали ечим топиш мақсадида Тупроққалъада вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг уй-жой, ишга жойлашиш, даволаниш учун моддий ёрдам олиш, йўлларни таъмирлаш каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, қонуний ҳал этилди.


Шу ҳудудда яшовчи Шаҳноза Матёқубова 5 нафар фарзанднинг онаси. Ўз уйига эга эмаслиги боис йиллар давомида ижарама-ижара қийналиб келаётганди. Унинг уй-жой таъминоти бўйича мурожаати шу куннинг ўзидаёқ ижобий ечимини топди. Эҳтиёжманд оилага ҳудудда барпо этилган кўп қаватли уйдан 3 хонали янги квартира имтиёзли тарзда ажратилди.
– Уй-жой қилишга имкониятим бўлмагани сабабли йиллар давомида болаларим билан ижара уйларда сарсон бўлдик, – дейди Шаҳноза Матёқубова. – Президентимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўрсатаётган ғамхўрлиги туфайли ўз уйимизга эга бўлдик. Янги уйга кўчиб кирганда фарзандларимнинг қувончини бир кўрсангиз эди. Юртимизда инсон қадри улуғлигини, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигига яна бир бор амин бўлдим.

Тупроққалъа маскани маҳалласида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил қилинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Вилоятдаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг 21 нафар юқори малакали шифокорлари томонидан 240 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг