Халқ манфаатлари йўлида

13:31 19 Сентябр 2023 Жамият
301 0

Фото: “Халқ сўзи”

Президентимиз томонидан мутасадди раҳбарларга ҳудудлар кесимида яшаш шароити оғир “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар бириктирилган бўлиб, бугунги кунда улар томонидан хонадонбай ўрганиш, сайёр қабуллар ташкил этиш орқали муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимджанов кўрсатма ва топшириқлари асосида жорий йилнинг январь — сентябрь ойлари мобайнида кўплаб ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг 4-секторида 156,6 минг хонадон мавжуд ва уларда 211,3 минг оила истиқомат қилади, аҳоли сони 683,3 минг нафарни ташкил этиб, уларни хатловдан ўтказиш ишлари натижасида 3 та тоифага ажратиб олинди.

Фото: “Халқ сўзи”

Биринчи тоифага оилавий даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётганлар; иккинчи тоифага доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор, ногиронлиги бўлган ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож; учинчи тоифага эса иқтисодий аҳволи яхши хонадонлар киритилди.

Шунингдек, ўтказилган хатловларда ишлаш истагини билдирган 1 448 нафар фуқароларнинг, жумладан, 447 нафари доимий иш, 353 нафари ўзини-ўзи банд қилиш, 2 296 нафар тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиш, 648 нафарини касб-хунарга ўқитиш ва 6 нафарига субсидия ажратилиши ҳисобига бандлиги таъминланди.

Фото: “Халқ сўзи”

Қолаверса, хатлов натижасида аниқланган 42 900 нафар фуқароларга ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, Ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда 30,4 млрд. сўмлик, “Темир дафтар”га киритилган 15 355 та оилаларнинг 14 170 тасига 23,1 млрд. сўмлик, “Ёшлар дафтари”га киритилган 3 613 нафаридан 2 812 нафарига 5,5 млрд. сўмлик, “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган 23 708 нафар хотин-қизларнинг 21 105 нафарига 20,2 млрд. сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, Тошкент шаҳри 4-секторларида 2023 йилда хонадонларга 570 та қуёш электр ва иситиш панелларини ва 41 та ижтимоий соҳа объектларида (23 та мактаб ва 18 та мактабгача таълим муассасаларида) тежамкор иситиш қозонларини ўрнатиш режалаштирилиб олинган.

Мазкур тасдиқланган режага мувофиқ, жорий йил давомида 600 та хонадонларга қуёш электр ва иситиш панеллари ўрнатилди.

Фото: “Халқ сўзи”

Бугунги кунда пойтахт аҳолисининг 4-секторга тегишли қисми 126 328 нафарини 14-30 ёшдаги ёшлар ташкил қилади. Уларнинг ижтимоий ҳолати ва қизиқишлари ўрганилиб, 3 та тоифага ажратилди ҳамда “Оғир тоифа”га тушган 2 799 нафар ёшлар билан мунтазам равишда учрашилиб, уларни ҳаётда ўз ўринларини топишга ёрдамлашиш жадаллаштирилмоқда.

Тадбиркорларга қаратилаётган эътибор ва яратиб берилган шарт-шароитлар туфайли Тошкент шаҳрида тадбиркорлар сони 130,9 мингтадан ошди. Хусусан, юридик корхоналар 97,9 минг, ЯТТлар 33,0 мингдан ошди.

12 та туманларда аҳолини қийнаб келаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда 493 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда жами 6 691 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 6 143 таси жойида қаноатлантирилди, 87 тасининг ижроси назоратга олинди, 459 тасига тушунтиришлар берилди.

Фото: “Халқ сўзи”

Тошкент шаҳар 4-сектор томонидан 41 та уйларнинг 14 702 кв.м қисми тўлиқ таъмирланиб, ушбу ишларга жами 672,0 млн.сўм, 225 та уйнинг кириш йўлаклари (подъезд) таъмирланиб, жами 492,7 млн. сўм, 190 та уйнинг том қисми тўлиқ таъмирланиб, жами 1 653,4 млн. сўм, 33 та болалар майдончалари тўлиқ таъмирланиб тартибга келтирилишига жами 1 465,9 млн. сўм, 630 та уйлар олдидаги 5 174 п.м ирригация тармоқларининг таъмирланиб, жами 583,5 млн.сўм, 20 723 п.м пиёдалар йўлкалари янги барпо этилиб, 3 411,2 млн. сўм маблағ сарфланди.

11 439 тонна чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

159 985 та гул ва дарахт кўчатлари экилди.

7 та кўчаларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайлгоҳлар барпо этилди.

Ички йўлларнинг жами 155 та кўчанинг 202 км қисмига асфальт ётқизилиб, жами 33,9 млрд.сўмлик ишлар бажарилди.

Ичимлик сувда 7 та кўчада 4 км ичимлик суви тортилиб 182,0 млн.сўмлик ишлар бажарилди.

Газ таъминотини яхшилаш мақсадида сектор ҳудудидаги барча маҳаллаларда газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланиб, бартараф этилди ва 61 та кўчада 34 км газ қувурлари таъмирланиб, 392,0 млн.сўмлик маблағлар жалб қилинди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 54 та кўчада жами 61 км янги электр симлари тортилиб, жами 1 268,0 млн. сўмлик ишлар бажарилди.

Албатта, пойтахтимиз бўйлаб инсон манфаатлари йўлида қилинаётган бундай эзгу амаллар айни кунларда ҳам давом этиб турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер