Халқ дипломатияси – сайёрада тинчлик сари йўл
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
2025 йил 24 апрель куни Олий Мажлис Сенатида «Тинчлик учун халқаро кўп томонлама муносабатлар ва дипломатия куни»га бағишланган «Халқ дипломатияси – сайёрада тинчлик сари йўл» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда парламент юқори палатаси аъзолари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида иштирокчилар тинчликни сақлаш ва можароларни ҳал этишда мулоқот ва музокараларнинг ўрни, хусусан, халқ дипломатиясининг аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар. Низоларни куч билан ҳал қилиш, зўравонлик ва инсон қурбонларига олиб келадиган йўллар ўрнига, тинч йўл билан ечим топишнинг устуворлиги таъкидланди.
Талабалар ҳам семинар доирасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшлар дипломатияси ва маданий алмашинув механизмларини кучайтиришга қаратилган қатор ташаббус ва таклифлар билан чиқиш қилди.
Тадбир якунида иштирокчилар Олий Мажлис Сенатининг фаолияти ва унинг тинчлик, барқарорлик ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган устувор йўналишлари билан яқиндан танишдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг