Касаначилик – қулай ва самарали

13:51 16 Декабрь 2022 Жамият
751 0

Фото: Халқ сўзи

Қишлоқ аҳолиси, айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи хотин-қизлар бандлиги таъминлаш, бунинг учун самарали меҳнат турларини жорий қилиш чора-тадбирлари ўзининг амалий натижасини бермоқда. Хусусан, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани «Пахтазор» маҳалла фуқаролар йиғинида йигирмадан зиёд аёллар Наманган тажрибаси асосида дастгоҳда рўмол тўқиш орқали даромад топиш имконига эга бўлдилар.

— Маҳалламиз аёллари билан бирга Наманган бориб, табиий жун рўмол тўқиш сирларини ўрганиб келдик, - дейди ушбу МФЙда яшовчи Санобар Сатимова. — Энди касаначи сифатида ишлаб, пул топяпмиз. Бунинг учун Ангор эчкисининг бир кило жунини бозорлардан 265-270 минг сўмдан харид қилиб, ювиб, йигириб, ҳар килосидан 8-9 донадан табиий жун рўмоллар тўқияпмиз. Рўмолларнинг донаси 150 минг сўмдан ошиққа сотилмоқда. Бу ўзимиз учун ҳам, рўзғоримиз учун ҳам ҳар тарафлама наф келтирмоқда.

Толибжон ЭРГАШEВ,«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер