Картошка импорти қарийб 42 минг тоннага ошган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 7 та давлатдан қиймати 21 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 122,4 минг тонна картошка импорт қилган.
Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 42 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар:
— Покистон – 91,3 минг тонна;
— Қозоғистон – 12,6 минг тонна;
— Эрон – 5,2 минг тонна;
— Россия – 4,4 минг тонна;
— Қирғиз Р. – 4,3 минг тонна;
— Афғонистон – 4 минг тонна;
— Беларусь – 631,6 тонна.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг