Карина Ватан ичра ватанли – уйли бўлди
Фарғона шаҳрида яшовчи Карина Бурнашева энг улуғ, энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўзи учун харид қилинган янги хонадонга кўчиб ўтди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда агентликнинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Абдуназар Салимов, вилоят фаоллари ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази вакиллари хонадон соҳибасини уйли бўлгани билан самимий қутлашди.
— Янги Ўзбекистонда ҳеч ким Президентимиз, давлатимиз эътибор ва ғамхўрлигидан четда қолаётгани йўқ, — деди Карина қувонч кўз ёшларини яшира олмай. — Бугун мен ҳам ана шундай меҳр ва эътибор учун Президентимизга ўз миннатдорлигимни билдираман.

Айтиш жоиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳар йили юртимизда юзлаб меҳрга ташна қалб эгаларининг уйли бўлишига хизмат қилмоқда. Бу эса янги авлод вакилларининг мустақил ҳаётда муносиб ўрин топишида жуда ҳам муҳимдир.
Фарғона вилоятида жорий йилда 57 нафар йигит-қиз юқоридаги қарорга биноан бепул уй-жой билан таъминланиши кўзда тутилган бўлса, шу кунга қадар 35 та уй хариди билан боғлиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ботир МАДИЁРОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг