Каратэ бўйича ёш чемпионлар аниқланмоқда
Фото: Хасан Пайдоев | "Халқ сўзи"
Жорий йилнинг 1-3 март кунлари Пойтахтимизнинг “Универсал” спорт саройида каратэ бўйича болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу чемпионат баҳсларида 8-9 ёшли каратэчилар татамига кўтарилиб ката ва кумите йуналишларида энг кучлилар сараланди.

Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилди. Унда хушовоз хонандалар ўз куй-қўшиқлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Шунингдек, моҳир каратэчиларнинг кўргазмали чиқишлари даврага файз бағишлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси томонидан 2020 йил якунлари бўйича бир катор фаол спортчи ва мураббийлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мусобақаларнинг иккинчи куни (2 март куни) 10-11 ёшли спортчилар ўртасида беллашув бўлиб ўтади.

Шунингдек, чемпионатнинг учинчи куни (3 март куни) 12-13 ёшли спортчилар каратэнинг якка ката, жамоа ката ва якка кумите йўналишларида Республика чемпионларини аниқлашади.





Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг