Карантин қоидалари нимани чеклайди?
архив фото
Карантин қоидалари нимани чеклаши ҳақидаги саволга Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов жавоб берди.
“Биринчидан, кескин зарурат бўлмаганда фуқароларни кўчага чиқиш тавсия этилмайди.
Тошкент шаҳар, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида фаолият олиб бораётган патруль хизматлари, Сизни кўчада юрганингизни кўрсалар, тўхтатиб кўчага чиқиш сабабни сўрашларига хақли. Агар сабабсиз юрганингзни билсалар улар Сизга огоҳлантириш бериб уйингизга қайтариб юборадилар.
Иккинчидан, яқин қариндошлар, булар ота-она, ака-ука, турмуш ўртоғи ва фарзандларингиздан ташқари кўчаларда 3 дан ортиқ одам тўланса бу ҳам карантин қоидасини бузиш ҳисобланади.
Учинчидан, шахсий автотранспорт воситангизда, хукумат комиссияси томонидан эълон қилинган ва махсус стикери мавжуд транспорт воситаларидан ташқари, кўчада ҳаракатлансангиз карантин қоидасини бузган ҳисобланади.
Тўртинчидан, кўчада ёки транспорт воситасида тиббий ниқобсиз бўлиш карантин қоидасини бузиш ҳисобланади.
Карантин қоидасини бузганлар МЖтКнинг 54 моддаси билан жавобгарликка тортиладилар.
Бунда жарима миқдори оғирлик даражасига қараб 1 млн 100 минг сўмдан 11 млн сўмгача белгиланган. Агар Сизни ҳаракатларингиз оғир оқибатлар хавфини келтириб чиқарса, Жиноят Кодексининг 257 прим 1 моддаси билан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жавобгарликка тортилишингиз мумкин.
Қилмишингиз оқибатида одам ўлими келиб чиқса 10 йилгача жазо чораси белгиланган.”, дейди Ғиясов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шу кунгача 173 кишида коронавирус аниқланган. 8 киши бу дарддан буткул фориғ бўлган, 2 киши эса вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг