Карантин: Эҳтиёжмандлар ижтимоий ҳимояланмоқда
Коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга мунтазам равишда хайрия ёрдамларини кўрсаииш мақсадида Шеробод туманида ҳам ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази фаолият олиб бормоқда. Хайрия тадбирлари доирасида ёлғиз кексалар, жисмоний имконияти чекланган ва ишсиз фуқаролар, карантин туфайли доимий даромаддан айрилган шахслар ҳамда кам таъминланган оилаларга хайрия ёрдамлари кўрсатилаяпти.

Туманнинг “Чўйинчи”, “Қишлоқбозор”, “Олтинвоҳа”, “Миҳробод”, “Шеробод”, “Ғуржак-1”, “ Қуллуқшо”, “Истиқбол” , “Оқтепа”, “Каттабоғ”, “Нуртепа”, “Хўжақия-1”, “Ойинли”, “Учёғоч” сингари маҳаллаларида истиқомат қилувчи 50 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга кунлик эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли санитария-гигиена қоидаларига биноан уларнинг яшаш манзилларига етазиб берилди. Бу борадаги хайрия ишларини тез ва мунтазам амалга ошириш учун 12 та “Дамас” автомашинаси ажратилган. Хайрия тадбирлари энг олис ҳудудларни ҳам қамраб олаётгани билан аҳамиятлидир. Навбатдаги акция доирасида туман марказидан қарийб 50 километр олисда жойлашган тоғли “Пошҳурт” маҳалласи аҳолиси ҳам бундай эътибордан четда қолмади.


Илҳом Раҳматов,
“Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг