Кафтдек томорқадан катта даромад
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Иштиёқ ва қатъий ҳаракат бўлса, катта даромад олиш учун катта шароит бўлиши шарт эмас. Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Узрохон ая Каримова фаолияти билан танишгач, шу фикрга келдик.
— Ҳаммаси тўрт бош қўйдан бошланган, — дейди Узрохон ая. —Томорқамиздаги бодринг ва помидордан олинган фойдага қўй сотиб олганмиз. Ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, бу томорқачиликдан кўра яхши даромад бераркан. Шу боис 4 бош қўйни сотиб, 8 бош қўзи харид қилдик. 6-7 ойлик парваришдан сўнг уларни ҳам сотиб, қўйлар сонини оширдик. Ҳозирга келиб томорқамизни қўйчилик фермасига айлантирганмиз.
Қўйларни парваришлаш учун Узрохон ая келинларини ёнига олган. Бир кунда уч маҳал емини бериш, тозалаш ишлари у қадар мураккаб эмас. Бироқ даромади яхшигина.
— Айни пайтда бир ойда 130 бош қўйдан 30 миллион сўмгача даромад оляпмиз, — суҳбатда давом этади Узрохон ая. — Уйдан чиқмаган ҳолда маблағ ишлаб топиш бўйича тўплаган тажрибамизни қўшниларимга ҳам улашиб тураман. Шу тариқа маҳалламизда қўйчилик ривожланиб бормоқда.
Доно халқимиз “Излаган имкон топар”, деб бежиз айтмаган. Кафтдеккина жойдан ҳам унумли фойдаланаётган Узрохон ая Каримова фаолияти бошқаларга ҳам сабоқдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг