Йўлдош алоқа тармоқ операторларига 5 йиллик солиқ имтиёзлари берилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Президентнинг «Республиканинг олис ҳудудларида алоқа қамровини оширишда йўлдош алоқа технологияларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги [ПҚ–313-сон] қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, йўлдош алоқа технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
• ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тизимларини жорий этиш ва фойдаланишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш;
• олис ҳудудлар ва ер усти тармоқлари қамровидан ташқари ҳудудларда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш.
Йўлдош алоқа тизимини жорий этиш ва йўлдош интернет хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникациялар соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари этиб белгиланди.
2026 йил 1 январдан бошлаб 5 йил муддатга ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини Ўзбекистон ҳудудида марказий ер станцияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар доирасида қуйидаги имтиёзлар берилади, жумладан:
• импорт қилинадиган қурилмалар, дастурий маҳсулотлар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан озод қилинади;
• йўлдош алоқа тармоқлари операторлари томонидан йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;
• йўлдош алоқа тармоқлари операторлари яратилган йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатган хизматлари учун фойда солиғидан озод қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг