Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳақида фильм суратга олинади
Кинематография агентлиги ҳузуридаги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Самурай” номли фильм тасвирга олиниши кутилмоқда.
Тўлиқ метражли мазкур бадиий фильмда мамлакатимиз йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва хавфсизлигини сақлашда кўрсатаётган жонбозликлари, об ҳавонинг ҳар қандай инжиқликларига қарамасдан ўз бурчини сидқидилдан бажараётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг фаолияти тўғрисида ҳикоя қилади.
Фильмда асосий ғоя инсоннинг ўз бурчига содиқлиги, унга масъулият билан ёндашуви, ҳар қандай вазиятда ҳам касбига садоқати ифодаланган.
Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр С.Султонов, постановкачи оператор: С.Шаҳобиддинов, постановкачи рассом Ҳ.Эшниёзов, картина директори Ш.Эркабаев, бадиий раҳбар: А.Шахназаров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг