Ижтимоий соҳаларга кўпроқ маблағ ажратилади

13:57 20 Декабрь 2022 Жамият
461 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Таъкидланганидек, 2023 йилда ижтимоий соҳа харажатлари яна оширилади. Хусусан, мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришга бюджетдан 11,0 трлн сўм ёки 2022 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 10,7 фоиз кўп маблағ йўналтириш режалаштирилган.

Умумий ўрта таълим харажатлари 37,0 трлн сўмни ёки 2022 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 13,5 фоизга ошган ҳолда Давлат бюджети жами харажатларининг 14,3 фоизини йўналтириш режалаштирилган. Олий ва ўрта-махсус таълим харажатлари 10,4 трлн. сўмни ёки 2022 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 31,5 фоизга кўп маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

Муҳокамалар чоғида фракция аъзолари қонун лойиҳасининг ҳар бир моддасини синчиклаб таҳлил қилди ва ҳукумат вакилларини айрим масалаларда саволга тутди. Қайсидир харажатни кўпайтириш, қайсинисидир камайтириш бўйича ўз таклифларини берди.

Шунингдек, бюджет харажатлари очиқ-ошкора бўлиши, вазирликлар, давлат идоралари унинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиш лозимлиги юзасидан назоратни янада кучайтириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, қонун лойиҳасини маъқуллади.

Шундан сўнг фракция аъзолари “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши орқали келгусида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағларининг ортиқча харажатларга сарфланишининг олди олинади. Энг муҳими, бюджет тизимлари маблағларидан оқилона фойдаланилади.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида уни янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди. Ўз навбатида, лойиҳадаги айрим нормалар юзасидан турли саволларни ўртага ташлашди.

Йиғилишда кўтарилган барча саволларга батафсил жавоблар олингач, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Фракция йиғилишида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер